=== Ҳадислар ===
Contributors: abdullohukr
Tags: hadis, hadith, islam, arabic, uzbek
Requires at least: 5.8
Tested up to: 7.1
Requires PHP: 7.0
Stable tag: 0.1.0
License: GPLv2 or later
License URI: https://www.gnu.org/licenses/gpl-2.0.html

Ҳадисларни топинг ва ёзув ҳамда саҳифаларга ўзбекча таржима ва тахриж (манба, рақам, даража) билан қўйинг.

== Description ==

Ҳадислар WordPress ёзувлари ва саҳифаларига ҳадис қўяди:

* ҳадиснинг арабча матни ва ўзбекча таржимаси;
* тахриж: манба китоб, ҳадис рақами ва саҳиҳлик даражаси;
* шрифт, ўлчам, қалин ёзув, ранг ва текислаш — панел созламаларидагидек.

Блок таҳрирлагичида **Ҳадислар** панелини очинг (юқори ўнгдаги китоб белгиси; биринчи марта ўзи очилади). Курсорни ҳадис турадиган жойга қўйинг, панелда ҳадисни топинг ва **Қўйиш**ни босинг: ҳадис ва таржимаси оддий хатбошилар сифатида қўйилади, уларни бошқа матн каби таҳрирлаш мумкин. Классик таҳрирлагичда юқорида **Ҳадис** тугмаси бор. Панель — фреймдаги https://hadis.abdulloh.org/ сайти; натижа ёзувда оддий HTML сифатида сақланади, шунинг учун меҳмонлар ўқиганда бошқа серверлардан ҳеч нима юкланмайди. Арабча шрифт (Scheherazade New, SIL Open Font License) плагин билан бирга келади.

1. Плагинлар → Янги қўшиш → Плагин юклаш → `khatt-al-hadis.zip`ни танланг → Ўрнатиш → Фаоллаштириш.
2. Ёзувда: «Ҳадис» блокини қўшинг (ёки классик таҳрирлагичда «Ҳадис»ни босинг), ҳадисни топинг, «Қўйиш»ни босинг.

== External services ==

Плагин битта ташқи хизматдан фойдаланади: **Ҳадислар** (https://hadis.abdulloh.org/) — ҳадис, таржима ва тахриж танланадиган панель.

* Нима учун: ҳадисларни ва таржималарини топиш ҳамда ёзувга қўйиладиган HTML'ни тайёрлаш.
* Қачон мурожаат қилинади: фақат ёзув таҳрирлагичида, ёзаётган одам «Ҳадислар» панелини, «Ҳадис» блокини ёки «Ҳадис» тугмасини очганда. Очиқ сайтда ҳеч қачон мурожаат қилинмайди: меҳмонлар сақланган HTML ва плагиндаги шрифтни олади.
* Нима юборилади: WordPress сайтидан ҳеч нима. Таҳрирлаётган одамнинг браузери панель саҳифасини ва унинг маълумот файлларини (хизматнинг ўзи эълон қилган ҳадис матнлари ва таржималари, JSON файллар) юклайди; хизмат одатий сўров маълумотини (IP манзил, браузер тури) олади, ҳисоб ёки кузатув маълумотини сақламайди.
* Фойдаланиш шартлари: https://hadis.abdulloh.org/terms.html
* Махфийлик сиёсати: https://hadis.abdulloh.org/privacy.html

== Screenshots ==

1. Ҳадисни таржимаси билан қўйиш: арабча матн, таржима ва тахриж бир босишда.
2. Арабча (ҳаракатли ёки ҳаракатсиз) ёки таржимада қидириш.
3. Нима қўйилишини аниқ танлаш: арабча, таржима, манба, рақам, даража.

== Changelog ==

= 0.1.0 =
* Биринчи нашр: блок таҳрирлагичидаги ён панель (Word’даги каби), «Ҳадис» блоки, классик таҳрирлагич тугмаси, плагин билан келадиган арабча шрифт.
